Манзил-маълумот ахборотларини олиш тартибини биласизми?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил20-ноябрдаги ”Давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий хужжатларни тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 612-сонли қарорига асосан жисмоний ва юридик шахсларга малумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби белгиланган.Манзил-маълумот ахборотлари – фуқаронинг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги, рўйхатдан чиққанлиги, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлиги, шунингдек, маълумот мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотлардир.Хизматни кўрсатиш тартиби:Бу ахборотларни олиш учун ариза берувчилар Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали рўйхатдан ўтади.Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:Фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, у ҳақда маълумотлар кўрсатилади), паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари), маълумотнома тили (ўзбек/рус), яшаш манзили, электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами. Сўровнома тўлдирилгач, ваколатли орган (Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги Манзил-маълумот бюролари) га юборилади. Ваколатли орган сўровнома келиб тушган кундан бошлаб 2 иш кунида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган манзил-маълумот ахборотни расмийлаштиради ҳамда уни тегишли Давлат хизматлари марказига ёки аризачига Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон равишда юборади. Ариза берувчилар фақат ўзларига тегишли манзил-маълумот ахборотларини олишлари мумкин. Бошқа шахсларга тегишли манзил-маълумот ахборотлари берилмайди.
Шахноза Норкузиева – Наманган туман адлия бўлими Давлат хизматлари маркази етакчи мутахассиси




