Наманган тумани ҳокимининг маҳалладаги сайёр қабули: мурожаатлар ўрганилиб, тегишли ечим топилмоқда.
Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов Ҳалқ қабулхонаси биносида навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан уй-жой, тадбиркорлик, моддий ёрдам, ер муносабатлари, кредит, тиббий хизмат, иш билан таъминланиш билан боғлиқ билдирилган бир қанча масалалар туман ҳокими томонидан диққат билан тингланди.
Қабулда иштирок этган тумандаги тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарларига мурожаатларни тегишли тартибда ҳал этиш юзасидан топшириқ берилди.