#online
Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов “Гулдиров” маҳалласидаги оилавий шифокорлик пункти фаолияти билан яқиндан танишди.
Ушбу тиббиёт муассасасида хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, санитария ва гигиена талабларига риоя этиш, аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилишда инновацион ёндашувларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, “Тоза қўллар” тамойили доирасида санитария-эпидемиологик ҳолатни янада яхшилаш, тиббий профилактика ишларини кучайтириш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.