#online

«Ташаббусли бюджет» давлат дастури билан маҳалла кўчалари равон бўлмоқда

Айни дамда «Ташаббусли бюджет» давлат дастури орқали овоз бериш йўли билан ўз маҳалласи йўллари равон бўлиши учун имкониятни қўлга киритган Наманган туманининг бир қатор маҳаллалари ички кўчаларига асфальт ётқизилмоқда.

Наманган Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати давлат муассасаси буюртмаси асосида «Ровустон қурилиш сервис» МЧЖ томонидан туманининг «Ҳўжақишлоқ» МФЙ Зарафшон,Туркистон кўчасининг 4,2 километр қисмига асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда. Натижада мазкур ҳудудда аҳолини қийнаб келаётган ички кўчалардаги муаммо бартараф этилиб, йўллар равон ҳолатга келтирилмоқда.