Маҳаллада 8,8 километр тармоқ хамда 1 та сув олиш иншооти қурилиши режалаштирилган бўлиб бу ишларни бажаришга 3 млрд. 353 миллион сўм маблағ ажратилиши белгиланган.
Хозирда режадаги ишлар 60 фоизга бажарилган бўлиб графикдан бироз ортда қолиш кузатилмоқда. "Наманган сув таъминот" МЧЖ директорининг қурилиш бўйича ўринбосари томонидан ишларни жадаллаштириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.




