Наманган туманидаги умумтаълим мактабларида «Долзарб 90 кун» тадбирлари давом этмоқда
Айни кунларда ўқувчи-ёшларнинг ёзги таътил даврини мароқли ўтказишларини таъминлаш, улар учун таълим муассасаларида фан, тил, мусиқа ва тасвирий санъат тўгараклари, бадиий ва ижодий кечалар, театр ва кино томошалари ҳамда турли мусобақалар ташкил этиш бўйича «Долзарб 90 кун» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Хусусан, Наманган туманидаги умумтаълим мактабларида ташкил этилаётган фан ва тил тўгараклари, спорт ва санъат мусобақалари, театр ва кино томошалари, мусиқий кечалар ва саёҳатларга ўқувчи-ёшлар фаол жалб этилмоқда.




