Сўнгги қўнғироқ - янги ҳаёт сари қадам
Наманган туманидаги 32-сонли умумтаълим мактабида «Илм — энг буюк шараф» шиори остида ташкил қилинган "Сўнгги қўнғироқ" тадбири кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Бу ерда илк қалдирғочлар мустақил ҳаётга қадам қўймоқда.
Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Омонжон Саидазимов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали бош инспектори Дилноза Акрамова, ОАВ вакиллари, ота-оналар иштирок этдилар.
Туман ҳокимининг ўринбосари Омонжон Саидазимов ёшларни мактабни муваффақиятли якунлаётганликлари билан қутлаб, муҳтарам Президентимизнинг битирувчи ўғил-қизларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Катта ҳаёт сари қадам қўяётган ёшлар ўз иқтидори, қобилияти, меҳнати билан жамиятда муносиб ўрин топишига ишонч билдирди.
Тақдирлаш маросими бир гуруҳ илғор устозлар ва битирувчиларга қувонч онларини ҳадя этди.




