Мактабларда "сўнгги қўнғироқ" жаранглади
Бугун мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани каби туманимиздаги 37 та умумтаълим мактабларида ҳам “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
5-умумтаълим мактабидаги битирув тадбирида туман ҳокими Садритдин Мўминов иштирок этди.
Ёшларини эъзозлаган Президентимиз раҳбарликларида ўғил-қизларнинг билимли, доно ва албатта кучли бўлиб камол топишлари учун барча зарур шароитлар яратиб берилмоқда. Уларнинг истаклари, орзу-ниятлари амалга ошиши учун устозларга ҳам чексиз ғамҳўрликлар қилинмоқда,-деди туман раҳбари.
“Сўнгги қўнғироқ” тадбирида муҳтарам Президентимизнинг барча битирувчиларга Табриги ўқиб эшиттирилди. Ўқувчилар ушбу Табрикка муносабатларини билдирдилар. Тадбир давомида мактаб иқтидорли ўқувчиларининг бадиий чиқишлари намойиш этилди. Шундан сўнг мактабдаги юқори натижаларга эришган ўқувчи ёшларга ва жонкуяр устозларга туман ҳокими, ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди.




