Аҳолини соғлиғини мустаҳкамлаш мақсадида Қирғизқўрғон маҳалласида тиббий кўрик ўтказилди.
Аҳолининг соғлиғини муҳофаза қилиш, эрта ташхис қўйиш орқали касалликларнинг олдини олиш мақсадида Наманган тумани Қирғизқўрғон маҳалласида фуқароларга мўлжалланган чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрик ташкил этилди.
Мазкур тадбир давомида терапевт, кардиолог, невропатолог, педиатр каби бир қатор соҳа мутахассислари томонидан фуқаролар чуқур тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик жараёнида фуқароларга соғлом турмуш тарзини шакллантириш, касалликларнинг олдини олиш ва зарур ҳолларда даволаниш бўйича тавсиялар берилди.
Бундай тадбирлар аҳоли саломатлигини сақлаш ва соғлом авлодни тарбиялашга хизмат қилиши билан аҳамиятли.




