2021 йил 16 август куни Наманган туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 26 - сессияси бўлиб ўтди.
Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўрилди. . “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сонли Фармонининг туманда ижроси тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган туман бўлими томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида.
“Саҳоват ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағларни сарфлаш тўғрисида
Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг 2021 йил 11 августдаги № 216-сонли хатига розилик бериш хақида.
Халқ депутатлари Наманган туман Кенгаши котибияти бош мутахассини тайинлаш тўғрисида.
Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиндиХалқ депутатлари Наманган туман кенгашининг навбатдаги сессияси ўз ишини якунлади.




