Наманган туманидаги 1-сонли умумтаълим мактабида PISA-2025 тадқиқотига тайёргарлик жараёнлари ўрганилди

Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов тумандаги 1-сонли умумтаълим мактабида PISA-2025 халқаро баҳолаш дастурига тайёргарлик доирасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан  танишди.

Ташриф чоғида мактабнинг спорт залидаги тайёргарлик ҳолати кўздан кечирилиб, мавжуд компютерларнинг техник ҳолати, уларнинг ишлаш даражаси ҳамда интернет тезлиги масалалари атрофлича ўрганилди.

Педагоглар билан олиб борилган мулоқотда PISA тадқиқотининг мазмун-моҳияти, унинг халқаро миқёсдаги аҳамияти ва ўқувчиларнинг фунционал саводхонлигини баҳолашдаги роли тушунтирилди.

Мутасаддилар томонидан синовга пухта тайёргарлик кўриш, ўқувчиларда мустақил фикрлаш, таҳлилий ёндашув ва ҳаётий вазиятларни ҳал эта олиш кўникмаларини шакллантириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.