2021 йил 16 август куни Наманган туманидаги Миришкор маҳалласи "Юксак ишонч" кўчасида вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Анваржон Ҳакимов иштирокида Президентимизнинг шу йил 5 август куни имзолаган “Маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлик субъектлари билан аҳоли ўртасида кооперацияни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида амалга ошириладиган ишлар юзасидан семинар ўтказилди. Унда туманимиз ва қўшни туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этдилар.

Семинарда Президентимизнинг ушбу қарорлари доирасида “Андижон тажрибаси”ни туманимизга тадбиғ этиш учун Миришкор ҳамда Гулдиров маҳаллаларида “Маҳаллабай” ва “Хонадонбай” ишлаш асосида “оғир” маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш бўйича ҳар бир хонадонга 20,30,40- донадан бройлер товуқларини бериш ва бу билан уларнинг ихтисослашувини ошириш мақсадида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди.

Шу куни мутасаддилар Миришкор ва Гулдиров маҳаллаларида истиқомад қилаётган аҳоли хонадон эгаларига етти хазинанинг бири бўлган паррандаларни кўздан кечирдилар. Бундан кўзланган асосий мақсад маҳалаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва улар ўртасида иқтисодий кооперацияни кенгайтиришдан иборатдир.

Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.