Наманган туманида OzLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида.......

2025 йил 26 апрель куни “Намматор Сервис” МЧЖ мажлислар залида Халқ депутатлари Наманган туман Кенгашидаги OzLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зафар Худойбердиев иштирок этди.

Йиғилишни партия депутатлик гуруҳи раиси А.Турсунов очиб, кун тартиби билан йиғилганларни таништирди. Сўнгра Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати З.Худайбердиев томонидан туман ижтимоий ҳаётининг долзарб масалалари, жумладан Наманган туманининг Яшнаобод, Янги йўл, Хонобод, Қоратепа, Нуртепа, Нўғайқўрғон, Маллаҳовуз маҳаллалари фуқаролари вакиллари билан ўтказган учрашувларда сайловчилар томонидан кўтарилган масалаларга хам мутасадди ташкилот рахбарлари тўхталиб ўтишни таклиф қилди.

Йиғилиш кун тартибига мувофиқ, авваламбор туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг 2025 йил биринчи чораги давомида бюджет даромадлари ва харажатларининг юзасидан хисобот берди.Депутатлик гуруҳи йиғилишида табиий ва суюлтирилган газ таъминоти, тоза ичимлик суви таъминоти, чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш, тиббиёт муассасаларидаги ҳолат, Ташаббусли бюджет лойиҳаларининг самараси каби масалалар юзасидан мутасадди ташкилотларнинг ахборотлари тингланди. Йиғилишнинг кун тартибидаги таълим бўлими бошлиғининг ҳисоботи юзасидан масъул шахс иштирок этмаганли сабабли навбатдаги йиғилишга қолдирилди. Кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Йиғилиш иштирокчилари томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар эътиборга олиниб йиғилиш баёнида акс эттирилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган масалалар юзасидан депутатлик гуруҳи ишчи гуруҳ тузган ҳолда ўрганиши ва халқ депутатлари Наманган тумани кенгаши сессияси кун тартибига киритишига келишиб олинди.