Шу йил 14 август куни барча туманларда бўлгани каби Наманган туманининг Миришкор маҳалласидаги "Элита" уруғчилик хўжалигида келгуси йил ғалла ҳосилига тайёргарлик кўриш мақсадида семинар бўлиб ўтди. Семинар аввалида деҳқончиликларимизга барака, ҳосилларимиз мўл-кўл бўлишини тилаб жонли сўйиб, дуо-фотиҳа қилинди.
Семинарда туман ҳокими Садритдин Мўминов ва сектор рағбарлари сўзга чиқиб, бу йил ҳар йилгига қараганда ғўза қатор ораларига келгуси йил буғдой уруғларини эрта кунда сепиш кераклиги, чунки эрта уруғ сепилса эрта ҳосил олишнинг авзалликлари ҳақида фикр билдирдилар.
Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли ва тезроқ амалга ошириш чора-тадбирларини олиб бориш кераклиги ҳақида фермер хўжалиги ва ММТП раҳбарларига тушунтириб ўтдилар.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.




