Наманган туман прокурорининг ўринбосари Б.Султонов ва туман ИИБ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сонли Қарори ижроси юзасидан тумандаги 1-сонли политехникум ўқувчилари билан транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши жиноятларни келиб чиқишини олдини олиш бўйича профилактик тадбир ўтказилди.

Жумладан, йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида 1033-сонли қонуни қабул қилингани, унга кўра, транспорт соҳасидаги содир этилган жиноят учун Жиноят кодексига 4 та янги моддалар киритилгани, 3 та модда бўйича жазо тизими кучайтирилгани ҳақида тушунча берилди.

Шунингдек, туманда вояга етмаганлар томонидан содир этилган транспорт воситасини олиб қочиш жиноятлари муҳокама қилиниб, келгусида шу туркумдаги жиноятларни келиб чиқишини олдини олиш бўйича тушунтиришлар берилди.