Тадбиркорлар томонидан қилинган мурожаат эътибордан четда қолмайди
Бугун Наманган туманида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Учрашувда туман ҳокими Садритдин Мўминов, туман прокурори Ҳуршидбек Шуҳратжоновлар иштирок этди.
Учрашувдан асосий мақсад — тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолиятида учраётган муаммо ва тўсиқларни ўрганиш, ечим таклифларини муҳокама қилиш ҳамда давлат органлари билан тадбиркорлар ўртасида очиқ мулоқот муҳитини яратишдан иборат бўлди.
Мулоқотда 11 га яқин тадбиркор ҳамда мутасаддилар иштирок этди. Тадбирда асосий эътибор қуйидаги масалаларга қаратилди: кредит олиш жараёнидаги солиқ ва божхона соҳаларидаги муаммолар; ер ажратиш ва коммуникация билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
Учрашувдан туман ҳокими тадбиркорлар мурожжати бўйича жойида бориб ўрганди ҳамда ечими бўйича мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқлар берди.




