Наманган туманида ДХХ раиси кубоги учун футбол ва мини футбол мусобақаларига старт берилди
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ёшлар ишлари агентлиги, Спорт вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси ҳамкорлигида ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, улар орасидан иқтидорларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар йили футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ раиси кубоги учун мусобақалар ўтказиб келинмоқда.
Бугун Наманган туманида жойлашган 32-сонли умумтаълим мактаби футбол майдонида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасидаги футбол ва мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубоги учун мусобақаларнинг маҳалла босқичига старт берилди.
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Садритдин Мўминов, хуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, ёшлар вакиллари ҳамда спортчилар иштирок этишди.
Очилиш маросимида сўз олган туман ҳокими Садритдин Мўминов спорт соҳасидаги ислоҳотлар, ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб, бу йилги мавсумда туман ёшларини вилоят биринчиликни қўлга киритишига ишонч билдирди.




