Халқ депутатлари  Наманган туман Кенгашининг еттинчи чақириқ 7-сессияси бўлиб ўтди

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди

-Туман ИИБ бошлиғининг 2025 йил 1-чораги давомида “Жиноятчиликни олдини олиш” борасида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш  борасидаги хисоботи.

-2026-2028 йилларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури тўғрисида.

-Туманда Ўзбекистон Республикаси  “Очиқ бюджет” портали орқали фуқаролар томонидан берилган таклифларга овоз бериш якунлари бўйича ғолиб деб топилган лойиҳаларни тасдиқлаш ва маблағларни йўналтириш  тўғрисида.

-Туманда 2025 йилнинг ўтган 3 ойи давомида Жиноятчиликни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан хисоботи.

-Туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан 2024-йил давомида мактабгача ва мактаб таълим тизимида амалга оширилган ишлари, ҳамда 2025-йилдаги устувор вазифалари юзасидан ҳисоботи ҳақида.

-“Наманган сув таъминоти” АЖ Наманган туман филиали томонидан 2025 йилнинг 1 чорак якуни бўйича амалга оширилган ишлари тўғрисида.

-Туман бўйича 2025-йил 1-апрелдан 2025-йил 30-сентябрга қадар вегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида.

-Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати  Кенгашининг 2025 -йил 26–февралдаги КҚ- 102-V -сонли Қарорига асосан Халқ депутатлари туман Кенгаши ҳузурида Ёшлар маслаҳат гуруҳини ташкил этиш тўғрисида.

-Бошқа масалалар

Сессия якунида бошқа қарор лойихалари ҳам мухокама қилинди ва масалалар юзасидан раҳбар ва масъулларнинг ахборот ва ҳисоботлари эшитилиб,  қизғин баҳс-мунозараларга бой ўтган сессия якунида Халқ депутатлари Наманган туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi