Спортчи ёшлар билан “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов туманда спортни янада ривожлантириш мақсадида соҳага дахлдор бўлган спорт мактаби мураббийлари, спортчи ёшлар ва мутахассислар билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида ёшлар учун мавжуд шароитлар, спорт турларини янада ривожлантириш учун қилиниши керак бўлган  ишлар муҳокама қилинди. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туман ҳокими соҳа вакиллари томонидан билдирилган барча таклифларни қўллаб-қувватлашини ва бу борада зарур ёрдам кўрсатилишини тайёр эканлигини билдирди. Ушбу амалий ишларнинг асосий мақсади - кучли олимпия чемпионларини тарбиялаш ва ёшларимизни жаҳон ареналарида юксак натижаларга эришишига ёрдам беришдир.

Учрашув якунида 2025 йилнинг 1-чораги давомида нуфузли Халқаро турнирларда ғолиб бўлган ёшлар туман ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.