Наманган туманида вилоят ИИБ ва прокуратураси раҳбарияти томонидан жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилди

Бугун Наманган туманинг "Катта Тошбулоқ" маҳалласида оғир турдаги жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар атрофлича муҳокама қилиниб, унда вилоят ва туман ИИБ, прокуратурасининг масъул ходимлари ҳамда тумандаги мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Муҳокамада, жорий йилда "Мулла кудинг" маҳалласида оила турмуш доирасида содир этилган оғир турдаги жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилиниб, келгусида бу каби жиноятларнинг содир этилишини олдини олиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Йиғилишда, жорий йилнинг 3 январдаги ПҚ-1-сон Қарори юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳам таҳлил қилиниб, Қарор ижросини тўлиқ таъминлаш ва маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш юзасидан раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди.

Шунингдек, ўрганишлар давомида аҳоли муаммолари ўрганилиб, уларни ижобий ҳал этиш юзасидан масъул ходимларнинг зиммасига тегишли вазифалар юклатилди.