#Online

Юз центнерни кўзлаган деҳқон ҳозир ғаллани ўғитлайди, ортидан чилла суви беради

Хабар берганимиздек, Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Наманган туманида бўлиб турибди

Кейинги манзил "Шўрқўрғон" ММТП ҳудудидаги "Тошбулоқ техт"  кластери дала майдони бўлди.

Кластер бу мавсумда 700 гектар майдонда ғалла парваришламоқда. Қиш чилласида буғдой ниҳоллари ўғитланяпти.

Минерал ўғитлардан Карбамид экинга узоқ муддат таъсир қилади. Айниқса, буғдойни ўстиради, ниҳолни бақувват қилади. Таркибида 46 фоиз соф азот бор. Гектарига 200-250 кг. дан ўғит солиб, ортидан зудлик билан суғориш тавсия этилади. Ушбу кластер экин майдонлари четига 2700 туп тут, 1200 туп бодом ҳамда 2000 туп терак кўчатлари экилмоқда.