Дарахтларни тўғри бутаб мўл хосил олинг.

Буташ – дарахт ва буталарнинг ортиқча шох ва новдаларини қисман ёки бутунлай олиб ташлашдан иборат. Буташ кўчатларга, дарахтларга шакл бериш, шунингдек, дарахтнинг касалланган, кексайган, синган ва ортиқча новдаларини олиб ташлаш, қариган дарахтларни ёшартириш мақсадида ўтказилади. Манзарали дарахтлар ва буталар яхши, чиройли кўриниши учун бутаб ва шох-шаббаси учлари қайчилаб турилади. Буташ мева дарахтларига таъсир кўрсатишнинг энг фаол агротехник усулларидан бири бўлиб, мева дарахтлари ҳосилдорлигини уч бараварга оширади, меваларни 20 фоизгача йириклаштиради, меваси рангдор ва ширадор бўлиб, таъми яхшиланади, дарахт узоқ муддат яшайди.Мевали дарахтларни буташда шохларни сийраклатиш, қисқартириш ва новдаларни чилпиш усуллари қўлланилади. Сийраклатишда биринчи навбатда қуриган, чалкаш, касалланган ва зарарланган, нимжон, қалинлаштирувчи шохлар кесиб ташланади. Сийраклатиш натижасида янги мева шохлари ҳосил бўлади, дарахт иссиклик ва ёруғликдан яхшироқ фойдаланади, унинг бўйига ва энига ўсиши яхшиланади. Новдашохларни қисқартиришда узун новдаларнинг ўсиш кучига қараб 1/2 ёки 1/3 қисми олиб ташланади.

Дарахтлар кўчириб ўтқазилаётганда ҳам шохновдалар қисқартирилади. Мева дарахтларида ўсув даврида новдаларни чилпиш ўсиш кучи ва биологик хусусиятига қараб май–июнь ойларида бажарилади (бундай буташ яшил буташ дейилади), натижада новда бўйига ўсишдан тўхтайди, новдада қўлтиқ куртаклар шаклланади ва янги новдалар пайдо бўлади. Дарахтлар, асосан, куз–қишдавақиш–баҳорда, манзарали бута, дарахтларёздавомидабуталади. Дарахтбуташдашохбутоқ) кесадиганқайчи, боғпичоғи, ток қайчи, ёйсимонарравабоғдастаррасикабимахсусасбобларданфойдаланилади.

 

Наманган вилоят Ўсимликлар Карантини ва химояси бошқармаси инспектори:                      Яшнарбек Турсунбоев