Халқ депутатлари Наманган туман Кенгашининг 4-сессияси бўлиб ўтди

Сессия кун тартибида қуйидаги вазифалар кўриб чиқилди

-Туман прокурорининг 2024 йил 12 ойи давомида туманда қонунчиликни мустахкамлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ахбороти.

-Туман ИИБ бошлиғининг 2024 йил 12 ойи давомида “Жиноятчиликни олдини олиш” борасида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш борасидаги хисоботи.

-Туман Халқ қабулхонаси мудирининг 2024 йил 12 ойи давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ахбороти.

-Туман адлия бўлими рахбарининг 2024 йил якуни бўйича норма ижодкорлиги, хуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш соҳасида амалга оширилган ишлари юзасидан ахбороти.

- Мажбурий ижро бюроси туман бўлими бошлиғи томонидан 2024 йилнинг 12 ойи давомида олиб борилган ишлари тўғрисидаги хисоботи.

-Туманда 2024 йилнинг ўтган 12 ойи давомида жиноятчиликни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан ахбороти.

-Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024-йил 29-ноябрдаги “Камбағалликни қисқартириш бўйича белгиланган устувор вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги КҚ-6-V-сон Қарори ижроси тўғрисида.

-Бошқа масалалар

Сессия якунида бошқа қарор лойихалари ҳам мухокама қилинди ва масалалар юзасидан раҳбар ва масъулларнинг ахборот ва ҳисоботлари эшитилиб,  қизғин баҳс-мунозараларга бой ўтган сессия якунида Халқ депутатлари Наманган туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.