Наманган туманида “Заргарлик олий мактаби” ташкил этилмоқда.
“Gavhar group AUR zargarlik oliy maktabi” MCHJ томонидан умумий қиймати 30,0 млрд.сўм бўлган инвестиция лойиҳаси доирасида 105 нафар янги иш ўрни яратилади.
Соҳанинг халқаро даражадаги мутахассиларини жалб этган ҳолда маҳаллий заргарларни янги талаблар асосида қайта тайёрлаш, илмга асосланган заргарлик ўқув дастурларини жорий этиш, Сингапур тажрибаси асосида техникум, олий ўқув юртини ташкил этиб, ишлаб чиқаришни жаҳон андозаларга мослаштириш мақсад қилинган.
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов мазкур лойиҳа билан яқиндан танишди. Унинг аҳамияти ҳақида тўхталиб, лойиҳани тезлатиш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берди.




