Лимон касаллик – зараркунандалари ва уларга қарши курашиш

Ўсимлик бити. Кам ҳаракатли, 1-5 мм ли, қанотли ва қанотсиз сўрувчи ҳашаротдир. Унинг териси ниҳоятда нафис, ранги оч сариқ, тўқ сариқ, қизил, яшил, кулранг ва ҳатто қора бўлади. Энг кўп учрайдигани – яшил, энг яшовчани – қизилидир. Шира юмшоқ туқималар шарбати билан озиқланади ва одатда, ёш барг, шох, куртак ҳамда гулга тушади. Ҳашорот тез кўпаяди. У нафақат ўсимликнинг кучини сўради, балки вирусли касаллик ҳам ташийди. Гулларга энг кўп ўсимлик бити тушади. Шунинг учун лимоннинг ёнига гул қўймаслик керак.

Зарарланиш аломатлари. Ўсимлик бити тўдаси, одатда барг орқасига ёпишади, натижада, у рангсизланади, букланади ва ёш шохчалар қийшаяди. Барглар ёпишқоқ бўлиб қолади. Кўпинча ўсимлик ривожланишдан тўхтайди.

Кураш чоралари. Ўсимлик битини тушириб ташлаш учун кирсовун эритмаси билан яхшилаб ювилади (1 л сувга 30 гр совун). Бунда шохлар ва барглар иккала томонидан ювилиши зарур. Совунли сув тушмаслиги учун тувак тупроғи полиэтилен билан ёпилиб, ўсимлик тубига дока билан ўралади. Сўнгра ўсимликка дори пуркаш мумкин. Зарарланиш аломатлари. Майда доналарга ўхшаш оч яшил личинкалар баргнинг орқа томонида бўлади. Ўсимликни майда оқ доғлар қоплайди, кучли зарарланган барглар тезда сарғайиб тўкилиб кетади. Кураш чоралари. Бу кам ҳаракат зараркунанда билан улар пайдо бўла бошлагандаёқ курашиш керак. Яъни кўзга кўринганини дарҳол олиб ташлаш лозим. Шунда бутун ўсимликка тарқалмайди. Зараркунанда оз бўлса, қўлда териб, кирсовун эритмасига ботирилган латта билан олиб ташлаш мумкин. Зараркунандага қарши курашда қуйидаги воситалар яхши самара беради.

Актара. Бу препарат биз юқорида кўриб ўтган барча зараркунандаларга қарши ишлатилади. Таъсир этувчи модда – тиаметоксам. Сувда эрийдиган доначалар шаклида ишлаб чиқарилади. У илдиз ва барги орқали ўсимлик таркибига тез кириб бориш хусусиятига эга. Препаратни ўсимликка пуркаш шарт эмас, бевосита тупроққа қуйиш мумкин. Тупроққа қуйиш учун эритма гайёрланганда 10 л сувга 1 г, пуркаш учун 5 л сувга 4 г препарат қўшилади. Ишлов берилгач, ўртача 1 суткадан кейин зараркунандалар ҳалок бўлади. Унинг ҳимоя қилиш муддати пуркалганда, 2-3 ҳафта, тупроққа қуйилганда, 30-60 кун.

Агравертин. Препарат микробиологик синтез натижасида олинган табиий инсектоакарициддир. У ўргимчаккана, ўсимлик бити, трипсга қарши юқори самара беради. Препарат ҳашаротнинг асаб тизимини ишдан чиқариб ҳалок килади. У ампулада чиқарилади. Ўргимчакканага қарши 1 л сувга 2 мл, трипсга қарши 6 мл. Препарат қўшилади. У ўсимликка пуркалади ёки барглари бир теккис намланади. Зараркунандалар 2-3 суткада ўлади, препаратнинг юқори самараси 5-6 суткада кўринади. Ҳимоялаш муддати 7-20 кун. Актеллик. Бу инсектроакарицид юқорида айтилган сурувчи зараркунандага қарши қўлланилади. Таъсир этувчи модда – пиримиф-фосметил. Цитруслар учун 0,4 мл, сувга 2 мл препарат солиниб эритма тайёрланади. Янги тайёрланган эритма ўсимликка бир текис пуркалади. Ҳимоялаш муддати 7-14 кун.

Фитоверм. Табиий олинган биологик препарат. Унинг асоси тупроқдаги микроорганизмлар ҳаёт фаолияти маҳсулидир. Таъсири агравертинникига ўхшайди, ўргимчаккана, ўсимлик бити, трипсга қарши ишлатилади. Ўргимчакканага қарши 0,2 л сув га 2 мл ўсимлик битига қарши 0,25 мл сувга 2 мл трипсга қарши 0,2 л сувга 2 мл препарат солиб эритма тайёрланади. Зараркунанда 2-4 кун ўтгач ўлади, энг юқори самараси 5-7 суткада юқори даражага етади. Ҳимоялаш муддати 7-20 кун.

 

Наманган вилояти Ўсимликлар карантин ва химояси бошкармаси                                                                  Наманган туман инспекторлари:                                                             Усмонова Эхтибор

Кодиров Гуломжон