Иссиқхоналарда зараркунандаларга қарши кураш
Сабзавот экинларининг ўсиш ва ривожланиши учун иссиқхоналарда яратиладиган қулай шароитлар айни вақтда бир қатор қишлоқ хўжалик зараркунандаларининг кўпайиши учун ҳам қулай шароит яратади. Полиз ва акация шира битлари, ўргимчаккана, теплица оқ-қаноти,иссиқхона оқ қаноти, помидор куя, тамаки трипси, бўртма нематода ва ҳоказолар иссиқхолардаги сабзавот экинларининг асосий зараркунандаларидир. Бу зараркунандалар иссиқхона хўжалигига жуда катта зарар етказади. Шунинг учун уларга қарши ўз вақтида курашиш сабзавот экинлар ҳосилдорлигини оширишнинг муҳим омилидир.
Ўсимлик қолдиқларини зарарсизлантириш ва уларни иссиқхонадан ташқарига чиқариб ташлаш, иссиқхоналарни механик усулда тозалаш, тупроқни зарарсизлантириш, зараркунандаларга қарши кўриладиган тадбирлардир.
Ҳозирда иссиқхоналарни зарарсизлантириш қуйидаги усуллар билан амалга оширилмоқда:
- намлашусули;
- газлашусули;
- аерозолсепиш.
Экинэкиладиганбиноларни намлашусули биланзарарсизлантиришдаформалиннинг 2 фоизлиэритмасиметефос, рогор, трихлорметафос-3, карбофос, келтанва шу кабипрепаратларнингбирортасибиланқўшибпуркалади. Бумоддаларбиланяхшилабнамлангансатҳдагизараркунандаларқирибташланади. Иссиқхоналарганамлашусулибилан 2 марта дорипуркалади: биринчи марта – сўнггиҳосилйиғиб-териболинишибиланоқ. Иккинчи марта эсазарарсизлантирилганқолдиқларташқаригачиқарибташланганданкейин. Дорисепилаётганвақтдаиссиқхонадагиҳароратни 15°C дан паст бўлмаганҳолатдасақлаштавсияэтилади.
Зараркунандаларга қарши қўлланиладиган газли дезинфексия – олтингугурт шашкаларини намлашдан ҳосил бўлган олтингугурт (бир квадрат метр майдонга 50 грамм) ёки олтингугуртни дудлаш (бир квадрат метр майдонга 100 грамм) йўли билан ўтказилади. Дезинфексия олдидан иссиқхонанинг эшик ва дераза кесакиларидаги барча тешиклар, ёриқлар лой билан беркитилади. Дори сепилган хона 1-2 кун давомида берк туради. Шундан сўнг бино ичи газ ҳиди батамом кўтарилиб кетгунга қадар яхшилаб шамоллатилади. Олтингугурт шашкалари бўлмаган тақдирда олтингугурт теплицалардаги очиқ майдонларда ёндирилади. Бу табдирлар газдан ҳимоялаш қопламаси кийиб амалга оширилади.
Кейинги пайтларда иссиқхоналарни қишлаб қолувчи зараркунандалардан тозалашда аерозол пуркалмоқда. Иссиқхоналардаги ўсимлик қолдиқларини йиғиштириб олишдан олдин ўргимчаккана, ўсимлик битлари ҳамда оққанотлиларни қириб ташлаш учун ҳар куб метр майдонга 15-20 мл миқдорда техник келтеннинг дизел ёнилғисидан, 2 фоизли эритмасидан ҳамда соф формалин эритмасидан фойдаланилади. Иссиқхоналарни зарарсизлантиришда қўлланилаётган аерозол усулининг афзаллиги – зараркунандалар қишловга кетишидан аввал заҳарли туманда ҳалок бўлади. АГ-УД-2, АГ-Л-6 типидагиаерозолгенераторларкимёвиймоддаларнингконсентратмойлиэритмаларинисунъийтумангаайлантиради. Бу туман иссиқхонанитўлдириб, ўсимликбаргларига ост-уст томонданёпишади, деворёриқларигакирибборадивазараркунандаларниҳалокқилади.
Зарарсизлантириш ишлари олиб борилгандан сўнг зарарсизлантириш ишлари олиб борилган майдон керакли дараржада шамоллатилгандан сўнг киришга рухсат этилади.
Наманган вилояти Ўсимликлар карантини
ва химояси бошқармаси
Наманган туман бўлимиэтакчи мутахассиси: Исомиддинов Мирсаид




