Наманган тумани, “Қумқўрғон” МФЙда яшовчи фуқаро Ш.ЖўрабоевингЭкология вазирлигининг “бот” канали орқали 2024 йил 3-ноябрдаги 14410 ва 14411-рақамли мурожаатлари юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида тумандаги 6-сонли мактаб худудида 100 тупдан зиёд қурилиш матералига хос тез ўсувчан“Ўзбекистон” навли терак дарахтлари кесилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан экология, атроф-мухитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши туман бўлими томонидан 05.11.2024 йилда мактаб хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосариР.Ибрагимовга нисбатанЎзбекистон РеспубликасиМЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомаси расмийлаштирилиб, унга нисбатан БҲМнинг25баравари миқдорида, 9.375.000 сўм маъмурий жарима жазоси тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.10.2019 йилдаги ПФ-5863-сонФармонининг 4-бандида Давлат экология қўмитаси, Ўзбекистон Экологик партияси ва жамоатчиликнинг давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий эълон қилинган хамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2021 йилдаги ПФ-46-сонФармони2-бандида Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилган.

Бироқ, тумандаги 6-сонли мактаб худудидаги “Ўзбекистон” навли терак дарахтлари30.10.2019 йилдаги ПФ-5863-сонФармонининг 4-бандидаёғоч ва мевалар олиш учун ўстирилаётган дарахтлар ҳамда буталарни (терак ва тез ўсувчи бошқа навлар, тут плантациялари, мевали дарахтлар ва буталар)га мораторийтерак дарахтларига амал қилмаслиги, шунгингдек Вазирлар Маҳкамасининг 18.02.2020 йилдаги 93-сон қарорида Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларига кирмаслиги маълум бўлди.