Бугун барчамиз ҳаяжонли ва қувончли воқеанинг гувоҳи бўлдик.

Халқаро шоҳсупада матонат ва шижоат билан кураш олиб борган спортчимиз Бекзод Абдураҳмонов Ўзбекистон терма жамоасининг ҳисобига Токио-2020 Олимпия ўйинларининг бронза медалини ёзиб қўйди.

Энг муҳими, Бекзод шоҳсупада биз Олимпия ўйинларининг энг бошидан буён таъкидлаб келаётганимиз ўзбек алпларига хос жанг намойиш эта олди.

Зотан,бу ғалаба ҳар биримизга қувонч, ҳаяжон билан бирга ифтихор бағишлади.

Спортчимизга бугунги қувончли онлар ва ғалаба учун ташаккур деймиз!