Савол беринг жавоб берамиз!

 

1.Савол: Харидор дўконга сифатли ноозиқ-овқат маҳсулотини қайтариб бера оладими?

Жавоб:Истеъмолчи товар (иш, хизмат) эркин танлаш ва унинг тегишли даражада сифатли танлаш ҳуқуқига эга.

Истеъмолчи мақбул сифатли ноозиқ-овқат товарини харид қилган кунидан эътиборан 10 кун ичида ушбу товар сотиб олинган жойдаги сотувчидан уни айни шундай товарга алмаштириб олишга бундай товар сотувда бўлмаса, пулини қайтариб олишга ҳақли.

Агар товардан фойдаланилмаган, у шикастланмаган, қадоғи билан қайтарилган бўлса, унинг истеъмол хусусиятлари сақланган ва ушбу сотувчидан сотиб олганлигини тасдиқловчи асослар бўлса, истеъмолчининг товарни алмаштириш ёхуд қайтариб олиш ҳақидаги талаби қаноатлантирилиши лозим.

Наманган туман адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсульти Исмоилов Муҳаммад Бобур

2.Савол: Истеъмолчилар бузилган ҳуқуқлари бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат этишса, қанча миқдорда давлат божи тўланади?

Жавоб: “Давлат божи тўғрисида”ги қонунинг 8-моддасига асосан, истеъмолчилар — ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши билан боғлиқ даъволар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган.

Наманган туман адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсультиМирзаахмедов Шерзод

3.Савол:Сотиболинганмузлаткич яхшиишламади. Сотувчиқанчамуддатдабунитўғирлабберишикерак?

Жавоб:Товарда кафолат муддати давомида топилган нуқсонларни сотувчи истеъмолчи тегишли талаб қўйган пайтдан эътиборан 20 кун ичида, ишлаб чиқарувчи эса, 10 кун ичида бепул бартараф этиши лозим.

Наманган туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти Тўрабойев Бекмирза

4.Савол: Маҳсулотниолганлигимизтўғрисида чек бор, аммокафолатмуддатиталондабелгиланмаган. Дўконэгаси 10 кун ичидакелсангизалмаштирибберамандеганэди. Буҳолатқонунбилантартибгасолинганми?

Жавоб:Нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи, агар бу ҳол шартнома тузиш пайтида айтиб ўтилмаган бўлса, алмаштириб беришни талаб қилишга ҳақли. Кафолат муддати ва яроқлилик муддати белгиланмаган товарлар бўйича 6 ой мобайнида амалга оширилиши мумкин.

Наманган туман адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи Холбоев Акмалжон