Савол беринг жавоб берамиз!
1.Савол: М. исмли шахс Ўзбекистон миллий университетида тўлов-контракт асосида ўқиётган 28 ёшли турмуш ўртоғининг контракт пулини ўзининг иш ҳақи ҳисобидан тўлагани, бироқ иш жойидаги бухгалтер контракт пулини тўлашга йўналтирилган иш ҳақи бўйича солиқ ҳисоблаганлиги ҳақида маълум қилиб, бундай ҳолатда иш ҳақидан солиқ ҳисобланиши тўғри ёки нотўғри эканлиги юзасидан ҳуқуқий тушунтириш беришни сўради.
Жавоб: 2021 йил 1 январдан бошлаб боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод қилинади. Ота ва онадан бири ёхуд ота-она вафот этган кўп болали оилалар солиқ солиш мақсадида боқувчисини йўқотган кўп болали оилалардир. Ушбу имтиёз Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси асосида берилади.
Наманган туман адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсульти Исмоилов Муҳаммад Бобур
2.Савол: К. исмли шахс иш жойидан бериладиган вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасидан солиқ ҳисоблаганлиги ҳақида маълум қилиб, бундай ҳолатда солиқ ҳисобланиши тўғри ёки нотўғри эканлиги юзасидан ҳуқуқий тушунтириш беришни сўради.
Жавоб: Меҳнат лаёқатини вақтинча йўқотганлик учун ходимга тўланадиган тўловлар (касаллик варақаси асосида) жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари ҳисобланади. Ушбу даромадлар ўз навбатида жами даромадлар таркибига киради ҳамда белгиланган тартибда 12 % ставкада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади.
Наманган туман адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсультиМирзаахмедов Шерзод
3.Савол: У. исмли шахс отасининг номида бўлган уй унга мерос сифатида расмийлаштирилгани, солиқ идораси томонидан ушбу уй-жой бўйича унга солиқ ҳисоблангани ҳақида маълум қилиб, бундай ҳолатда солиқ ҳисобланиши тўғри ёки нотўғри эканлиги юзасидан ҳуқуқий тушунтириш беришни сўради.
Жавоб: Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан жисмоний шахслардан мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек текинга олинган пул ва натура шаклидаги даромадларга солиқ солинмайди. Яқин қариндош бўлмаган шахслар ўртасидаги кўчмас мулк, автотранспорт воситалари, қимматли қоғозлар, юридик шахсларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) улушлар эса бундан мустасно ҳисобланади ва улар белгиланган ставкада солиқ тўлайди.
Наманган туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти Тўрабоев Бекмирза
4.Савол: Н. исмли шахс 2-гуруҳ ногирони эканлиги, унинг номида ҳовли уй-жой борлиги, солиқ идораси томонидан ушбу ҳовли уй-жой бўйича мол-мулк солиғи ва ер солиғи ҳисоблангани ҳақида маълум қилиб, бундай ҳолатда солиқлар ҳисобланиши тўғри ёки нотўғри эканлиги юзасидан ҳуқуқий тушунтириш беришни сўради.
Жавоб: I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мол-мулки 60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод этилган. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.
Наманган туман адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи Холбоев Акмалжон




