Савол беринг жавоб берамиз!
1.Савол: Мен 2 ёшлифарзандимбилан чет элгаборишимкерак. Ёшболаларга чет элгачиқишпаспортиниолишучунтўловмиқдориватартибиқандай?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.12.2018 йилдаги 4079-сон қарорига асосан, чет элга чиқиш биометрик паспортлари қуйидаги муддатларга берилади:
туғилган кунидан бошлаб бир ёшгача – 2 йилга, бир ёшдан 25 ёшгача – 5 йилга, 25 ёшдан ошганларга – 10 йилга муддатга берилади.
Наманган туман адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсульти Исмоилов Муҳаммад Бобур
2.Савол: Қандай холатларда фуқаро ҳарбий хизматдан озод этилиши мумкин?
Жавоб: Ҳарбий хизматга мажбур бўлган шахслар қўйидаги холатларда ҳарбий хизмат ўташдан озод этилади:
саломатлигига кўра ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган чақирилувчилар;
яқин қариндошларидан бири (ака-укаси, опа-синглиси) ҳарбий хизматни ўташ вақтида ҳалок бўлган ёки вафот этган чақирилувчилар;
рўйхатдан ўтган диний ташкилотлардан бирида диний рутба эгаси бўлган чақирилувчилар.
Жиноий жавобгарликка тортилган, шунингдек судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар ҳарбий хизматга чақирилмайдилар.
Наманган туман адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсультиМирзаахмедов Шерзод
3.Савол: Хорижга чиқиш биометрик паспортининг амал қилиш муддати тугашидан қанча вақт олдин алмаштириши мумкин?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетаётганида хорижга чиқиш биометрик паспортининг амал қилиш муддати бир йилдан кам бўлган тақдирда алмаштириши мумкин.
Наманган туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти Тўрабоев Бекмирза
4.Савол: Хорижий фуқароларни вақтинча рўйхатдан ўтказиш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?
Жавоб Хорижий фуқароларни вақтинча рўйхатдан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
белгиланган шаклдаги илтимоснома;
қабул килувчи ташкилотнинг белгиланган шаклдаги илтимосномаси;
миллий паспорт ёкифуқаролигийуқ шахсучунҳужжат;
уй-жойэгасинингвақтинчарўйхатданўтказишгаёзмарозилигивауй-жойгабўлганҳуқуқинибелгиловчиҳужжатлар;
давлатбожитўланганлигиҳакида квитанция
Наманган туман адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи Холбоев Акмалжон




