Савол беринг жавоб берамиз!

 

1.Савол: Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари қандай?

Жавоб:Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 28-моддасига кўра, ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.Наманган туман адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсульти Исмоилов Муҳаммад Бобур

2.Савол: Қайси ҳолатларда мурожаатлар кўриб чиқилмайди?

Жавоб:бекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддасига кўра, қуйидаги мурожаатлар кўриб чиқилмайди:

аноним мурожаатлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатлар, уларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда;

мазкур Қонунда белгиланган бошқа талабларга мувофиқ бўлмаган мурожаатлар.

Наманган туман адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсультиМирзаахмедов Шерзод

3.Савол:Ота-онанингболаларигатўлайдиганалиментмиқдори суд томониданқандайтартибдабелгиланади?

Жавоб:Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 99-100-моддаларига кўра, агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун — тўртдан бир қисми; икки бола учун — учдан бир қисми; уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади. Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.Наманган туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти Тўрабойев Бекмирза

4.Савол: Қандай ҳолатларда алимент миқдорини камайтириш ёки уни тўлашдан озод қилиш мумкин?

Жавоб:Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 105-моддаасига кўра, алимент тўлаётган ота-онанинг бошқа вояга етмаган болалари бўлиб, ундан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан моддий жиҳатдан камроқ таъминланиб қоладиган бўлса, шунингдек алимент тўлаётган ота (она) ногирон бўлиб, моддий жиҳатдан қийналиб келаётган бўлса ёки алимент олаётган шахс мустақил даромадга эга бўлган тақдирда, алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин.

Наманган туман адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи Холбоев Акмалжон