Мурожаатларни ўрганиш давом этмоқда. Туман ҳокими Садритдин Мўминов ва мутасадди ташкилот раҳбарлари билан биргаликда Ҳоким қабулида фуқаролар томонидан мурожаат қилинган муаммоларни жойида ўрганиш учун маҳаллаларга ташриф буюрди.
Жумладан 1-сектор ҳудудидаги Қирғизқўрғон маҳалласи маркази чорраҳасига светофор ўрнатиб бериш, шу ерда истиқомат қилувчи, уй-жой таъмирлаш масаласидаги мурожаатлар билан танишди. Қилинган мурожаатлар ўша жойнинг ўзида ижобий бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, тумандаги Навқирон маҳалласи аҳоли томонидан қилинган зах сувларни бартараф этиш учун закан ариқлар кавлаш керак деб билдирган мурожаатларини ўрганиш учун туман ҳокими у ерга ҳам ташриф буюрди. Ҳолатни назоратга олиб, унинг ечимини бартараф этиш учун мутасаддиларга топшириқлар берди.




