Савол беринг жавоб берамиз!

 

1.Савол: Кимларишсиздебҳисобланади?

Жавоб: "Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонуннинг 44-моддасига кўра, 16 ёшдан то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги, ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган, ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва улар томонидан иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган меҳнатга лаёқатли шахслар (таълим муассасаларида таълим олаётганлар мустасно) ишсиз деб эътироф этилади.

Наманган туман адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсульти Исмоилов Муҳаммад Бобур

2.Савол: Қандай ишлар мақбул келадиган иш ҳисобланади?

Жавоб: "Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонуннинг 33-моддасига кўра, дастлабки касбий тайёргарликни талаб қилмайдиган иш, бундай ишни топиб бериш имконияти бўлмаган тақдирда эса биринчи марта иш қидираётган, касбга (мутахассисликка) эга бўлмаган шахсларнинг ёшга доир ва бошқа хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда ҳақ тўланадиган бошқа иш, шу жумладан вақтинчалик хусусиятга эга бўлган иш ушбу шахслар учун мақбул келадиган иш ҳисобланади.Ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган шахслар учун уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлган, ёши, соғлиғининг ҳолати, меҳнат стажи ва аввалги касби (мутахассислиги) бўйича иш тажрибаси инобатга олинадиган иш мақбул келадиган иш ҳисобланади.

Наманган туман адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсультиМирзаахмедов Шерзод

3.Савол: Ишсизлик нафақаси кимларга тайинланади?

Жавоб: Белгилангантартибдаишсиздебэътирофэтилганшахсларишсизликнафақасиолишҳуқуқигаэга.ИшсизликнафақасинитўлашишсизшахснингяшашжойибўйичаЎзбекистонРеспубликасиБандликкакўмаклашишдавлатжамғармасимаблағлариҳисобиданамалгаоширилади.Ишсизликнафақасигасолиқсолинмайди.Ишсизликнафақасиишсиздебтанолинганшахсгаумаҳаллиймеҳнаторганидаишқидираётганшахссифатидарўйхатгаолинганбиринчикунданэътиборанҳисобланадиватўланади. Ишсизликнафақасиўниккиойликдавричидакўпибиланйигирмаолтикалендарьҳафтадавомидатўланади.

Наманган туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти Тўрабоев Бекмирза

4.Савол: Яқинда ишдан бўшадим лекин 2015-2019 йилларда меҳнат таътилига чиқмаганман. Фойдаланилмаган таътилларни олиш тартиби қандай?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексинин 234-моддасига асосан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади.

Шунга асосан 2015-2019 йиллар мобайнидаги иш даврида фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун пуллик компенсация тўланади.

Наманган туман адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи Холбоев Акмалжон