#online
ОЛАҲАМАК МАХАЛЛАСИДА ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ
Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов “Олаҳамак” МФЙда навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан уй-жой, тадбиркорлик, моддий ёрдам, ер муносабатлари, кредит, тиббий хизмат, иш билан таъминланиш билан боғлиқ билдирилган масалалар туман ҳокими томонидан диққат билан тингланди.
Қабулда иштирок этган тегишли ташкилот ва муассасалар вакилларига мурожаатларни тегишли тартибда ҳал этиш юзасидан топшириқ берилди.




