#Online
Келгуси йил ҳосили учун бугундан тайёргарлик
Бугун Наманган туманидаги "Миришкор Жобир Сардор" фермер хўжалигида ана шу вазифаларга бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Ушбу семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Ҳакимов, туман ҳокими Садритдин Мўминов, сектор раҳбарлари, ММТП раислари, фермерлар иштирок этишди.
Наманган туманда кузги мавсумда такрорий экиндан бўшаган 5888 гектарни шудгорлаш, 5160 гектарга бошоқли дон экиш режалаштирилган. Семинарда айтиб ўтилганидек, бу тадбирлар қисқа муддатда якунланиши зарур.
Шунингдек, яқинда Президентимиз раҳбарликларида ўтказилган селектор йиғилишидаги топшириқларга асосан ноябр-декабр ойлари учун белгиланган ички ариқларни бетонлаштириш давом эттирилади.
Namangan tumani hokimligi axborot xizmati.
Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi




