Олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқлаш хакида архив маълумотномаси олиш тартибидан хабардормисиз?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2023 йилдаги 612-сон қарорига асосан ариза берувчилар давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат қилади.
Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси жисмоний шахслар ёки уларнинг яқин қариндошлари (эри ёки хотини, фарзандлари, неваралари, ака-ука ва опа сингиллари) ёки нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан харакат қилинаётган бўлса).Давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади яъни фамилияси исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу хақда маълумотлар кўрсатилади), паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШР маълумотлари), маълумотнома тили (ўзбек, рус), электрон манзил (мавжуд бўлса) ва телефон рақами, архив идораси жойлашган вилоят ва туман, ариза берувчининг ўқиганлиги тўғрисидаги маълумотлар (ўқишга қабул қилинган сана, ўқиш тугатилган сана, таълим муассасасининг ўқиган даврдаги номи, таълим муассасасининг хозирги номи (агар мавжуд булса).Давлат хизмати кўрсатиш бепул, давлат хизматини кўрсатиш муддати 5 иш куни, давлат хизматини Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги хузуридаги “Ўзархив” агентлигининг худудий давлат архивлари томонидан кўриб чиқилади.
Шахноза Норкузиева – Наманган туман адлия бўлими Давлат хизматлари маркази етакчи мутахассиси




