Аввал хабар қилганимиздек, куни кеча эрта тонгда Наманган туманидаги Миришкор маҳалласида жойлашган "Элита" уруғчилик шийпонида туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан қабул ўтказилган эди. Унда аҳоли вакиллари ўзларини қийнаб келаётган муаммолари билан иштирок этдилар.
Бугун 4 август куни туман ҳокими Садритдин Мўминов, туман ҳокимининг ўринбосари- маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи Дилбархон Ҳошимова ва мутасадди ташкилот раҳбарлари кечаги ҳоким қабулида иштирок этган Бешкапа ва Қирғизқўрғон маҳаллаларида истиқомад қилувчи фуқароларнинг яшай ҳудудига бориб ўргандилар. Дастлаб, Назира Кумушованинг хонадонида бўлдилар.
Унинг яшаш хонадони талабга жавоб бермайдиган даражада эканлиги, таъмирлаш учун фуқаронинг молиявий ҳолати яхши эмаслиги учун туман ҳокими томонидан қурилиш материаллари бўлган ғишт цемент берилди. Ҳозирда қурилиш ишлари бошланиб, 2 хонали уй қуриб берилади.
Шунингдек, Иззатпошша Мамадалиева, М. Раҳимоваларнинг яшаш хонадонларида бўлиб, уларнинг ҳам муаммолари атрофлича ўрганиб чиқилиб, ўз вақтида унинг бартараф этилди.




