#Online

Ғалла экиш мавсуми олдидан кўргазмали семинар ташкил этилди

Бугун Наманган  туманининг “Гулдиров”ММТП ҳудудидаги “ТОШБУЛОҚ ТЕКС” кластери дала майдонида ғалла экиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари юзасидан кўргазмали семинар ўтказилди.

Туманда 2025 йил ҳосили учун 135 та фермер хўжаликларининг жами 5160 гектар ғалла экиш режалаштирилган бўлиб, тадбирни уюшқоқлик билан олиб бориш учун 11 та отряд ташкил этилган.

Семинарда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Азизбек Абдусаломов, туман сектор раҳбарлари иштирок этиб, олиб борилаётган ишлар юзасидан соҳа масъуллари ва  мутасаддиларнинг ахборотини тингланди.

Ғалла экиш мавсумига пухта ҳозирлик кўриш, дон экиш отрядларининг самарали фаолият юритиши учун зарур шароитларни яратиш, техникаларнинг шайлигини таъминлаш бўйича вазифаларни белгилаб берди.