Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда
🔰Маълумки, аҳоли вакилларига ҳар томонлама қулай шароит яратиш айниқса, куз-қиш мавсумида сифатли ва хавфсиз электр таъминотини етказиб бериш муҳим вазифа ҳисобланади. Наманган туманида жойлашган кўп қаватли уйларда бугунги қуёшли кунларни ғанимат билиб таъмирлаш ишлари фаол олиб борилмоқда.
🔰Жумладан, Наманган тумани, Кичик Тошбулоқ , Дехқонобод, Паст Қиёт МФЙлари худудидаги кўп қаватли уйларнинг электр шитларини мукаммал таъмирлаш, ҳамда Кичик Тошбулоқ МФЙ худудидаги 8-9- сонли уй-жойларни кириш йўлакларини жорий таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.




