Биттаташкилотдаёкитармоқдакўпйилликиш стажи учунбериладиганҳарйилгиқўшимчамеҳнаттаътилибиланбоғлиқ масалалар

 

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 220-моддаси 1-қисмига кўра, ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар 5 йил учун давомийлиги 2 календарь кун бўлган, бироқ жами 8 календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади.

Меҳнат кодекси 220-моддадаги кафолат жамоа шартномасида назарда тутилмаган бўлса ҳам, иш берувчи ходимга битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар 5 йил учун давомийлиги 2 календарь кун бўлган, бироқ жами 8 календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили беришга мажбур.

Ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга Меҳнат кодекси 257-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланади.

Наманган туман адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсульти Мирзаахмедов Шерзод