Халқ депутатлари Наманган туман Кенгашининг 57- сессияси ўз ишини якунлади
Сессия кун тартибида қуйидаги вазифалар кўриб чиқилди
Маҳалла муаммоларини ҳал этишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ва сенаторларнинг “маҳалла еттилиги” билан ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш чора-тадбтрлари тўғрисида”ги КҚ-706-IV-сонли қарори асосида Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Наманган туман бўлими раҳбари Д.Хошимованинг тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари томонидан 2024 йилнинг 2-чорак давомида амалга оширилган ишлар юзасидан хисоботи ҳақида. Халқ депутатлари шаҳар ва туманлар Кенгашидаги депутатлик ўринлари сонини белгилаш тўғрисида.
Туман (шаҳар) сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисида.
Сессия якунида бошқа қарор лойихалари ҳам мухокама қилинди ва масалалар юзасидан раҳбар ва масъулларнинг ахборот ва ҳисоботлари эшитилиб, қизғин баҳс-мунозараларга бой ўтган сессия якунида Халқ депутатлари Наманган туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi




