#online
"Уйчи ва Сайҳунобод" тажрибаси бўйича қайта ўқув семинар бўлиб ўтмоқда.
Наманган вилоятида Махаллабай ишлаш тизими бўйича "Уйчи ва Сайҳунобод" тажрибаси асосида Наманган туманида қайта ўқув семинар ташкил этилди.
Ўқув семинарда туман ҳокими Садриддин Мўминов, марказий банк масъуллари, маҳаллабай бошқармаси, ташқи меҳнат миграцияси маъсуллари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, махалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ва тумандаги тижорат банклари иштирок этдилар.
Семинардан кўзланган асосий мақсад муҳтарам Президентимиз томонидан "Уйчи ва Сайҳунобод" тажрибасини барча махаллаларда тадбиқ этиш ҳамда амалга оширилган ишларни самарадорлигини ошириш мақсад қилинган.




