#online

АНЖИРЗОР МАХАЛЛАСИДА ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов  “Анжирзор” МФЙда жойлашган 2-сон касб ҳунар мактабида навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан уй-жой, тадбиркорлик, моддий ёрдам, ер муносабатлари, кредит, тиббий хизмат, иш билан таъминланиш билан боғлиқ билдирилган масалалар туман ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан диққат билан тингланди.

Қабулда иштирок этган тегишли ташкилот ва муассасалар вакилларига мурожаатларни тегишли тартибда ҳал этиш юзасидан топшириқ берилди.