Мавсум фаоллари муносиб тақдирланди
Наманган туманида 2024 йил ғалла ҳосили учун парваришланаётган 5160 гектар ғалла майдонларида ўрим-йиғимни ўз муддатида ташкил этиш учун 21 дона ўрим комбайнлари ташкил этилган.
Етиштирилган бошоқли донни нест-нобуд қилмасдан ўрим-йиғим ишларини тизимли ташкил этиш мақсадида хар бир комбайн биттадан отряд тизимида қилиб, туман бўйича жами 21 та ўрим отрядлари ташкил этилди ҳамда отрядларга малакали, кўп йиллик тажрибага эга мутахассислар отряд раҳбарлари этиб белгиланган.
2024 йил ғалла ҳосили режасини бажарилиши муносабати билан ғалладан юқори ҳосил олган фермер хўжалиги раҳбарларини, илғор комбайн операторларини, фаоллик кўрсатган отряд раҳбарларини ҳамда ўрим-йиғим ишларини ташкил этишда шахсан наъмуна кўрсатган ИИБ ҳодимлари, Комбайинчи аператорлари, Илғор фермерлар, Штаб раҳбарлари, Фаҳрийлар ва Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тақдирлаш маросимига вилоят прокурори Умирбек Мадрахимов, туман ҳокими Садритдин Мўминов ва сектор раҳбарлари иштирок этдилар.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi




