#online

“Кибермаданиятни юксалтириш” тарғибот ойлиги давом этмоқда

Ҳабарингиз бор Наманган вилоятида 1-июлдан 31-июлгача “Кибермаданиятни юксалтириш” тарғибот ойлиги ўтказилмоқда.

Ойлик доирасида Наманган  туманида ташкил этилган тадбирда ИИВ Киберхавфсизлик маркази масъул ходими,  Наманган туман ИИБ бошлиғи, Наманган вилояти ИИБ ТҚД Киберхавфсизлик бўлими бошлиғи, Марказий банк Наманган вилояти бош бошқармаси ҳамда тижорат банки ва тумандаги корхона, ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Тадбир давомида ҳозирги ривожланиб бораётган ахборот технологиялари асрида ҳаётнинг барча жабҳаларида компютер ва рақамлаштирилган турли хил техникалар оммалашаётгани, афсуски, бундан ғараз мақсадда фойдаланувчилар ҳам ортиб бораётгани, натижада содир этилаётган жиноятлар орасида интернет ва компютер технологиялари билан боғлиқ ҳолатлар нисбати кескин ошиб кетаётгани таъкидлаб ўтилди.

Шу сабабли “Фуқароларнинг кибержиноятлар қурбонига айланишининг олдини олиш ҳамда кибержиноятларга қарши курашишда фуқароларда “кибергигиена”ни шакллантириш” зарурлиги ва бу борада ҳамкорликда иш олиб боришлик тушунтирилди.