"Янги Ўзбекистоннинг Ибратли Оиласи"

Наманган туман Ибрат маҳалла фуқаролар йиғини ҳотин-қизлар фаоли ташаббуси билан "Оила муқаддас даргох" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Наманган вилояти "Оқила аёллар" ҳаракати аъзоси А. Тўйчиева ҳамда туман Оила ва ҳотин-қизлар бўлими ҳодимлари иштирок этдилар.

Тадбирдан кўзланган мақсад маҳаллаларда ибратли оилаларни сафини кенгайтириш, ажрим, жиноят, ҳотин-қизларга нисбатан таъзиқ ва зўравонликни олдини олиш бир сўз билан айтганда Фаровон оилалар сафини кенгайтиришга қаратилган.

Бу каби тадбирлар тумандаги барча маҳаллаларда ўтказиб келинмоқда.

Наманган туман Оила ва ҳотин-қизлар бўлими ахборот хизмати.