#online
Пиллачилик - етти хазинанинг бири.
Ипакчилик юртимизда қадимдан тараққий этган соҳалардан ҳисобланади. Ипак қурти боқиш – жуда машаққатли меҳнат талаб қилади. Уни етиштириш учун деярли бир ой ҳаловатдан кечилади.
Жорий йилда Наманган тумани пиллакорлари 3700 қути ипақ қурти парваришлаб, 238,0 тоннадан ортиқ ҳосил олишни режалаштиришган.
Айни вақтда 133 та фермер хўжаликлари билан шартномалар тузилиб, парвариш қилинмоқда.
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Наманган туманида бўлиб, пиллакорларнинг бугунги шароитлари билан танишди.
Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.




