Ёшларга деҳқончилик қилиш учун ажратилган ерларни тезроқ ўз эгаларига бериш ва экиш ишларини ташкил этиш зарур

Шу йил 23 февраль куни Президентимиз раислигида ёшлар бандлигини таъминлаш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, деҳқончилик қилиш учун бу йил яна 60 минг 500 гектар ер ёшларга ажратилиши қайд этиб ўтилган эди.

Ушбу топшириқлар ижроси юзасидан Наманган туманида ҳам "маҳалла еттилиги" тавсияси асосида ер майдонлари ёшлар учун ажратилмоқда. Хусусан, "Нурли диёр зартоласи" фермер хўжалиги тасарруфида бўлган 6.4 гектар ер майдони Боғкўча маҳаллаларида яшовчи 44 нафар ёшларга фермер ҳўжалиги томонидан агат олиб, ўғит солиб тайёр ҳолатда 15 сотихдан ажратиб берилди.

Туман ҳокими Садритдин Мўминов дала майдонини ўзида ушбу маҳаллалар масъуллари билан айни шу масалада мулоқот қилди. Сув таъминоти яхши, аҳоли хонадонларига яқин ва унумдор бўлган ерлардан самарали фойдаланиш чораларини кўриш зарурлигини таъкидлади.