#Ташрифдан_сўнг
Тадбиркорлар муаммолари ўрганилиб, ҳал этилмоқда
Бугун Наманган тумани ҳокимлгининг мажлислар залида Республика АТБ бошқарув раиси ўринбосари Иброхим Мамажонов, вилоят марказий банк бошлиғи Марифжон Раҳмонов ҳамда тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарлари билан биргаликда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли меҳнатга жалб қилиш юзасидан тумандаги тадбиркорлик субъектлари таклиф ва муаммоларини тинглади.
Тадбиркорлик субъектлари ва мутасадди раҳбарлар иштирокидаги мулоқот давомида 30 та мурожаат келиб тушди. Кредит олиш ва бошқа бир қатор масалалардаги мурожаатлар шу ернинг ўзида мутасаддиларга йўналтирилиб, белгиланган муддатдан кечиктирмай ҳал этиш чораларини кўриш вазифаси топширилди.




